Ассалому алайкум! Биз синфдошлар 15 кишимиз ҳар ойда бир марта йиғиламиз, дастурхондаги ҳаражатни бир кишидан навбат навбат билан кўтарамиз, ҳар кимда ҳар хил дастурхон тўлдирилади. Шу жоизми? Яъни у дастурхонга кимлардур рози кимлардур кўнглида бўлса хам норози бўлади. Бунинг ўрнига хар йиғилганда ҳар ким ўзини еганигиа ўзи тўлагани яхшими?
– Ва алайкум ассалом! Кафеларда есанглар ўтиришдан олдин чой-нон ўртада қолган ҳамма ўз еганига ўзи тўлайди деб келишиб олишларингиз афзал. Валлоҳу аълам!