Бойликнинг миқдорини аниқлашда, музораба савдосига қўйилган пуллар қандай ҳисобланади? Мисол учун менинг ўртоғим билан музораба келишувим бор. Қўй сотиб олганмиз. У қўйларни боқмоқда. Пулни мен берганман. Аллоҳ рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Пулнинг ҳаммаси сизники бўлади. Ўша закотда ҳисобланади.