Ассалому алайкум! Мани 2 та саволим бор. 2011-йилда турмуш қурдим. Эрим яхши кўриб уйланди, лекин қайнам сиғдирмади (сеп сидирғим етарли эмасди) шу сабабли. Кейин эрими бировлардан пул олиб бермай юрганини билиб қолдим. Эрим қаёққадир кетиб йўқ бўлиб қолди фақат тел қиларди қайнам уйда мани тинч қўймади. Эрим келмагач уйга қайтдим, эримдан жавобимни сўрадим лекин бермади. Ман кейин сафарга кетмоқчи бўлдим. Эрим келди ўшанда хам жавобимни бермади ё тўғри йўлга тушмади. Холамни қизи сўраган экан агар эри билан йиллаб яни 3-4-5 йиллаб кўришмаса, овозини эшитишмаса никохи узилади дейишган экан. Шунга ишониб йўлга чиқдим. 4 йил сафарда юрдим ва 5-йил хозирги яни 2-турмуш ўртоғимни учратдим. Орадан 2 йил ўтиб турмуш қурдик. Битта фарзандимиз бор. Биринчи турмушимдаги никохим бузилганми? Ҳозирги турмуш ўртоғим билан турмушдан ярим йил ўтиб қаттиқ уришгандик. Бир қиз сабабли ўшанда жавоб сангаям деганиди. Кейин орада яна урушиб қолсек бир ой яшабер кегин бўшсан, сани керагинг йўқ ўзи, хароми каби сўзларни ишлатганиди. Шу сўзларни ишлатса хам талоқ тушадими ва нечта талоқ тушган?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ узоқ йил кўришмаслик билан ўз-ўзидан узилиб қолмайди. Сиз аввало биринчи эрдан талоқни олиб иддангизни тўлиқ ўтиринг. Кейин бошқасига никоҳланишингиз мумкин. Яхшиси сиз бирор ҳақиқий аҳли илмнинг ҳузурига бориб масалангизни ҳал қилиб олинг. Валлоҳу аълам!