Ассалому алайкум! Буғдой экилган, каналдан ариқ орқали сув олиб келиниб суғориларди, лекин бу йил қурғоқчилик сабаб каналда сув йўқ бўлгани учун фақат ёмғир суви билан суғорилди. Буғдой ўғитланган, дориланган, витаминлар билан озиқлантирилган. Шу ҳолатда ушр 1/10 ёки 1/20 қилиб бериладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўндан бири берилади. Валлоҳу аълам!