Телефон тулов карточкалари замирида пул ётгани учун уларнинг савдосида пул олди сотдисидаги коидаларга амал килиш керак буладими Масалан беш минг сумлик телефон тулов карточкасини 5100 сум узбек пулига сотиш ёки уни насияга сотиш,3 долларлик тулов карточкани 4000 сум узбек сумига сотиш масаларини ёритиб берсангиз илтимос деб Шайҳ жанобларидан жавоб кутиб эҳтиром билан Абдурроҳим
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бунга ўхшаш нарсаларни икки томоннинг ва уларни чиқарган эгасининг розилиги ила сотса ва сотиб олса бўлиши ҳақида фатво бор.