Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мултфилм кўриш

17:00 / 11.08.2016 | Абдуллох ака | 4771

Ассалому алайкум! Аҳли илм устозлар, ҳозирги куннинг энг сақланиш қийин бўлиб бораётган гуноҳларнинг бири кўз зиносидир. Биз эркакларга кўчаларда юриш кундан кун кийин имтиҳонлардан бўлиб боряпти. Кўп аёлларимиз ҳаёни талоқ қиворишди. Алҳамдулилаҳ Аллоҳ ҳидоят қилгандан буён бу гуноҳдан тийилишга қаттиқ харакат қиляпман, лекин кўпчилик эркаклар эътибор бермаётган нарса, бу ойнаи жахон деб биламан. Шундан ҳам тийилдим, аммо кўпинча фарзандларим мултфилм кўришади, мени ҳам бехосдан кўзим тушади. Масалан “Соҳибжамол ва махлуқ”даги Беел номли аёл киёфаси шунчалик маромига ётгизишганки, кинолардаги тирик аёллардан фарқи йўқ. Энди булар ҳақида нима дейсизлар? Булардан ҳам тийилайликми? Аллоҳим Ўзи бизларга инсофу тавфиқ берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир», дедилар». Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat