Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инвеститсиа

08:42 / 14.06.2021 | Rustam 9193 | 1635

Ассалому алайкум! Чет элда ишлаб келдим. Ўзбекистонда бирор бир иш қилиш учун пул тўпладим. Келиб у бу ишларни суриштириб юрган пайтим,акам пулимни унга беришимни сўради. "Ўша ишларни қилсанг ҳам шу фойдани оласан. Манга берсанг ойига фалон сўмдан бераман" деб айтди. Таклиф менга маъқул бўлди. Келишувимиз шундай эди. Мен фақат акамни юриб турган тижоратига пул инвеститсия қилдим ҳолос. Кейин 2 ёки 3 йилдан кейин берган пулимни тўлиқлигича қайтариб бериш шарти билан. Банкрот бўлса ҳам розиман деб айтдим. Ҳар ойи маълум бир сумма эмас ишингга қараб розичилик билан берсанг булди дедим. Акам албатта розиман ҳар ойи маълум бир хил сумма бермоқчи. Масалан 5000$ бердим. Ойига фойдаси 4000.000сўм менга 1000.000 сўм ҳар ойи берса бу рибога кирмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизига топадиган фойдасидан бериши керак. Фойдани ўндан бир ёки ўндан икки каби ўзларингиз келишилган ҳолатда фоизга келишишингиз керак. 4 милион деб муъаййан бир суммани тайинлаб олиш бу судхўрликка киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat