Ассаламу алайкум! Қуръонни хатм қилиб тугатганда, аудиода қилинган арабий дуони қўйиб(яъни Маккада Қуръон хатмидан сўнг қилинган дуо), шу дуога қўл очиб "Амийн" деб турса дуруст бўладими? Ана шу аудио дуоларда кўплаб Қуръондан ва бошқа дуолар бор. Жавоб учун Аллоҳ рози бўлсин!
Ва алайкум ассалом! Қуръон хатм қилинганда дуо мустажоб бўлиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Бундай ўринда одам ўзи ичидан ихлос ила дуо қилгани афзал. Дискларда ёзилган дуоларни ўқиб, таржималарини ўрганиб улар билан дуо қилинса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.