Ассалому алайкум. Ҳазрат, бу савол жуда муҳим. Инсон ўтган ҳаётида бўлган хатолар учун тавба қилиш керак, тақдирга ҳам иймон келтириш керак. Агар мен бундай қилмаганимда шундай бўлмасди, деса тақдирга норози бўлгандай бўлади. Хуллас ўтган хатоларга тавба қилиш билан, ўтган хатоларга тақдир деб рози бўлишни қандай фарқи бор? Шу ерда ақида бўйича камчиликлар билинябди, кўрябсизми? Ҳазрат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўтган хатоларга хатолиги учун тавба қилинади. Ўтган хатоларга тақдир деб рози бўлиши ҳам хато бўлгани учун тавба қилинади.