Ассалому алайкум! Жума фарз намозида намозхонлар кўплигидан масжид ховлисида ва ташқарисида (кўчада) ноқулайлик ёки қуёшдан қочиб бир саф билан кейинги саф оралиғи 5м ва ундан кўпроқ бўлса кейинги сафдагилар имомга эргашган бўладими ёки бошқа жамоат хисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Масжид хонақоси ва ховлисидан ташқари кўчада саф тортилганда саф уланиши шарт. Фуқаҳолар саф орасидан битта отарава ўтадиган жой қолган бўлса орқадагиларнинг намози намоз бўлмайди деганлар. Валлоҳу аълам!