Ассалому алайкум! Шунча харакат килсам хам тажвидим яхши эмас. Хаёлимда хар доим "мен хато ўқийман" деган фикр ўрнашиб қолган. Кўпрок Қуръон ёдлагим келади, лекин тажвидим яхши бўлмагани учун ёдлашдан кўпинча тўхтаб қоламан. Базан масжидимизда имомчиликка ўтказишади, лекин улар мени тажвидим яхши эмаслигини билишмайди. Энди очиқчасига "мени тажвидим яхши эмас, бошқани имомчиликка ўтказинглар" десаммикан деган хаёл келади. Имом бўлмаган вақтда мени имомликка ўтказади жамоат. Маслахат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Қатнаб бўлса ҳам бирорта мутахассис домладан ўтказиб олинг. Буни қийин жойи йўқ. Валлоҳу аълам!