Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазилган қабр қандай ҳолатда бўлиши керак?

00:00 / 01.02.2007 | eski savollar | 4177

Ҳурматли шайх жаноблари. Мен сиздан қабр қандай бўлиши кераклиги ҳақида сўрамоқчиман. Эшитишимча, Хоразмда қабр ерни устки қисмида қурилар экан. Ҳар хил бўлиши мумкинми? 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! Қабрларнинг сифати ва уларни эҳтиром қилиш.
1. Қабрларнинг энг саёзи ҳидни ман қилишга ва жасадни йиртқич ҳайвонлар еб кетишидан сақлайдиганидир.
2. Қабрни иложи борича чуқур ва кенг қилиш мандубдир.
3. Ҳанафий мазҳаби бўйича қабрнинг чуқурлиги одамнинг кўкрагигача бўлганидир. Унинг узунлиги маййитнинг узунлигича бўлади. Кенглиги маййитнинг бўйининг ярмича бўлса яхши.
4. Лаҳад шақдан афзал эканига фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Ер қаттиқ бўлса, лаҳад қилиш, юмшоқ бўлса шаққ қилиш афзал деганлар ҳам бор.
5. Хоразмга ўхшаш сувли ерларда қабрни ер устига қуриш мумкин. Буни сағана дейилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat