Ассалому алайкум! Турмушга чикканимга 1йил булди 8ойдан бери турмуш уртогим бн пойтахтда яшаймиз хар хафта вилоятга кайнона кайнотамни куришга ва рузгор ишларини килиб келишга борамиз. 2та келин бирга тушганмиз овсинимни 4ойлик булганимизда кайнота кайнонам кайнимнинг каршилигларига карамий 2ойлик хомиласи бн хайдаб юбордилар. Мен хам якинда фарзандли буламан. 2ой аввал канонам эрим бн гаплашиб хотинингни ташлаб кетасан узинг келиб турасан хизматимизни килади деб туриб олдилар. Хужайиним эса ой куним якинлигини узимга соглигимга эьтибор килишим керелигини билсалардан онасига каршилик билдиролмий кийналдилар. Мен эса 1томондан огирлашиб колганимни (духтирла соглигим яхши эмаслигини айтишган) хужайиним ёнимда булишини хеч булмаса фарзандимиз тугилгунча ёнларида булиши холадим 2-дан хотин хайдаган кайним бн 1уйда (кайнона кайнотам хам ишлашади) хужайинимсиз колишдан хижолат булдим. Кайнонам эса буни билиб ё эрингдан алохида яшийсан ёки кетавер дедила. Ман фарзандими соглигини ва шаними уйлаб уйдан кетдим. Килган ишим шариат буйича гунохми?
– Ва алайкум ассалом! Албатта бу каби ҳолатлар шариатга амал қилинмагандан келиб чиққан муаммоли ҳолатлар ҳисобланади. Шариат бўйича алоҳида туришга ҳаққингиз бор. Лекин муроса қилганингиз афзал. Бу ҳолатда эрингизни айтгани сиз учун асос бўлади. Шунинг учун кетадиган бўлсангиз ҳам эрингизга айтиб, рухсат олиб кетишингиз керак. Валлоҳу аълам!