Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир олимни ёки уламоларни хақорат қилиш

18:10 / 23.06.2021 | Ahmadjonov | 1714

Ассалому алайкум! Олимни ёки илмли уламони хақорат қилса, устидан кулса бир одам, кофир бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар уламоларни илмини масхара ёки ҳақорат қилса, Аллоҳ таоло "Тавба" сурасида марҳамат қилади:  

قُلْ أَبِاللّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِؤُونَ۝لاَ تَعْتَذِرُواْ قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ  

Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз”.
Мусулмон шахснинг зиммасида вожиб бўлган нарсалардан бири Ислом уламоларини ҳурмат қилиш, солиҳ инсонларга муҳаббатли бўлишдир. Ислом шариати айнан ушбу муҳаббат ва ҳурматни ҳаддидан ошмаслик ҳамда сусткашлик қилмаслик шарти ила касб этиш лозимлигини уқтиради. Шубҳасиз, айнан уламоларни ва солиҳ инсонларни масхара қилиш, уларни камситиш, иймон тақозо қилган ҳурмат ҳамда муҳаббатга зид ахлоқ ҳисобланади. Истеҳзо камситишнинг бир туридир. (“Лисонул араб”, 1/183 ва “Ал Мисбаҳул Мунир”, 787-саҳифадаги истеҳзо моддасига қаранг!)
Олусий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Истеҳзо камситиш ва масхаралашдир”.
Имом Ғазолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Дарҳақиқат, истеҳзо, пастга уриш, камситиш ва айб-нуқсонлар устидан кулиш орқали танбеҳ бериш гоҳ иш-ҳаракат, гоҳ сўз, гоҳида эса имо ишора билан ҳам бўлади. Истеҳзонинг асли енгилтакликдан келиб чиққан. Араблар туянинг тезлаб, енгил югуриб кетишига шу истеҳзо калимасини қўллашади. (“Руҳул маъоний”, 1/158)
Уламолар истеҳзонинг истилоҳида аҳли илм ва солиҳ зотларни истеҳзо қилиш кофирларнинг сифатларидан ҳамда мунофиқларнинг хислатларидан эканини алоҳида таъкидлашаган. Бунга Аллоҳ таолонинг бир неча оятлари очиқ ишора қилади (“Бақара” 212, “Мўъминун” 103 дан 111 гача бўлган оятлар, “Мутоффифин” 29 дан 33 гача бўлган оятлар. Булар кофирлар ҳақида. Мунофиқлар ҳақида эса “Бақара”, 14, 15, “Тавба”, 79 ва ҳоказолар). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat