Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Воситачилик

18:10 / 07.04.2015 | Mo'min Ali | 2172

Ассалому алайкум! Сизларни бу хайрли ишни давом эттираётганлигингиз учун ташаккур. Яратганнинг Ўзи ортиғи билан мукофотласин! Раҳматли Шайх Ҳазратларининг воситачилик ҳақидаги бир қанча жавобларини ўқиб чиқдим. Лекин мени ҳолатим топилмади. Чет элда ўқийман, бу ерда бошқа университетларда ўқийдиган Ўзбекистонлик танишларим ҳам кўп. Гап шундаки мен ўқийдиган жойда кўпчилик талабалар юртимизга пул юборишади. Мени бошқа танишларимнинг орасида эса баъзида пул керак бўлиб оилаларидан пул олишлари керак бўлади. Шундай ҳоллардан адашмасам 2 марта шундай одамларнинг орасида туриб, озроқ ўзимга пул қолганди. Бундан уларнинг хабари йўқ. Лекин икки тараф ҳам жуда мамнун эди. Сабаби, тез иши битарди ва банк коммиссия тўловларисиз эди. Яъни мен жуда кам миқдорда фарқ қўйган эдим. Энг арзон хизмат ҳақи оладиган банк орқали пул алмаштиришганида менга қолган пулдан кўпроқ сарфлашга тўғри келарди. Шу ҳолатда ўша пулни олганим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизнинг қилган ишингиз жоиз эмас. Воситачиликка ҳақ олманг, балки бир диёрдаги маблағни иккинчи диёрга элтиб бериш шариатимизда бўлиб, унинг алоҳида ҳукмлари бор. Ўшалар асосида бўлса жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat