Ассалому алайкум! "Солатал вусто" даги вусто сўзи ўрта маносидами ёки ора маносидами? Яни аср номози вақти пешин номози ва шом номозининг қоқ ўртасидан бошланадими?
– Ва алайкум ассалом! Намозларни муҳофаза этиш уларни ўз вақтида, яхшилаб, камчиликсиз ўқиш маъноларини билдиради. «Ўрта намоз» ҳақида уламолар турли фикрларни айтганлар. Лекин далилларни солиштириб кўрган уламолар «Ўрта намоз»дан мурод Аср намози», – деганлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!