Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дропшиппинг бўйича тўлиқ маълумот

17:47 / 24.06.2021 | Abrorjon Dehqonov | 620

Ассалому алайеум, устозлар! Сизларга "Дропшиппинг" бўйича берилган саволларда бу бизнес ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган экан ҳамда ўзим учун батафсил жавоб ололмадим. Қуйида иқтибос келтираман: " Дропшиппинг 19:43 / 25.11.2017 | Нозимжонн | 3881 Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, шариатда дропшиппингни ҳукми қандай? Яъни мен интернет магазин очмоқчиман. У ерга товарнинг расми, товар ҳақида малумот берилади ва харидор уни танлаб заказ қилади ва мен поставщикдан олиб унга юбораман. Шу иш ҳалолми? Яъни қўлимда бўмаган нарсани сотвотган бўлиб қолмайманми? 2). Криптовалюта билан биржада савдо қилса бўладими? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: Ва алайкум ассалом! 1). Сиз таклиф қилаётган нарса ҳузурингизда йўқ эканлигини ва сиз ўртакаш эканлигингизни харидорга очиқ-ойдин айтинг. Шунда сиз ёки сотувчи ёки олувчи томонидан вакил ҳисобланасиз. Хизмат ҳаққингизни ҳам тайин қилиб олинг. 2). Жоиз эмас. Валлоҳу аълам! " Мен бу саволга яна қўшимча қилмоқчиман. Бу бизнесда мен сотмоқчи бўлган маҳсулотни синовдан ўтказиш учун таъминотчидан махсулотдан нусха юборишини сўрайман ана ундан кейин ёқса, товар маълумотларини сайтимга жойлайман. Кейин мижозлар мени онлайн дўконимдан олган махсулот ёқмаса ёки етиб боргунгача бирор сабаб билан зарар етиб қолса, шикоятига кўра пулини ҳисобимдан тўлайман. Яъни мижозлар билан ҳам асосан мен шуғулланаман. Шунингдек, таъминотчи билан ҳамкорлик қилган ҳолда ўз " бренд " имни яратиб, кейин сотаман, бунга ҳам албатта пул тўлайман. Бу жараёнда мижозга ҳеч қандай зарар етмайди, ҳаммаси назорат қилиб борилади. Яна бунда кишилар шопифй.сом орқали сайтимдан харид қилади йо берган рекламам орқали. Тўғри, ўзим эга бўлмаган товарни сотаман, аммо бу жараёнда озми кўпми харажат қиламан. Бу иш " шопифй.сом ъъ сайтида амалга оширилади ва бу жаҳон бўйлаб машҳур вебсайт ҳисобланади. Дропшиппингга асосланган компания эканлигини миллионлаб одамлар билади ҳам ҳар ой 300,000,000 дан ортиқ киши ташриф буюради маҳсулот сотиб олиш учун. Илтимос, шу берган маълумотимга кўра қўшимча тарзда жавоб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нима бўлганда ҳам харидорга ўзингизни вакил бўлганингизни билдиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat