Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сариқ кийим киймаслик ҳақидаги ҳадис?

00:00 / 30.01.2007 | eski savollar | 8113

Ассалому алайкум 1. Муроттаб қори бо'лишлик учун Қур'он каримни қай усулда ёдлашни тавсия қиласиз? 2. Сариқ рангдаги либосни киймаслик ҳақидаги ҳадисни келтирсангиз илтимос.Чунки бир покистонлик биродарни сариқ рангдаги либосда ко'рдим ва айтдим мумкин эмаслигини.У биродарим ҳужжат талаб қилди.Я'ни қайси ҳадисда келган ва ким ривоят қилган.Бу мансуҳми ёки мансуҳ эмасми шуларни келтиргин деди.Мен иншааллаҳ бир шайҳдан со'раб келтираман дедим.Ташаккур билдирди.Илтимос шу ҳақда ҳадисларни келтирсангиз. 3. Бир ма'рузада аҳмоқдан муносабатингни уз деган ҳадисни эшитиб қолдим.Шу саҳиҳ ҳадис бо'лса ким ривоят қилган қайси ҳадисда келган шуларни ҳам келтирсангиз.Бу ҳадисни ҳам ҳужжатини талаб қилишди араб биродарлар. 4. Ҳаммомда г'усл қилаяпганда бирор либосда бо'лиш керак деган мақолани о'қиб қолдим.Дарҳақиқат шундай бо'лса қандай либосда?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Яхши қорига шогирд тушишини тавсия қиламан.

2. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени тилло узук тақишдан, шойи кийишдан, рукуъ ва саждада қироат қилишдан ва сариқ ранг чапланган кийим кийишдан наҳий қилдилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилинган ушбу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини ва шу орқали бошқа эркак мусулмонларни ҳам тўрт нарсадан қайтармоқдалар.
1. Тилло узук тақишдан.
Мусулмон эркак нафақат тилло узук балки тиллодан бўлган бошқа нарсаларни ҳам тақиши мумкин эмаслигини аввал ўрганиб ўтдик. Кумуш узук ҳақида иншааллоҳ келажакда сўз юритилади.
2. Шойи кийишдан.
Мусулмон эркакларга шойи-ипак кийиш ҳаром эканлигини ҳам аввал батафсил ўрганганмиз.
3. Рукуъ ва саждада қироат қилишдан.
Намоз ўқиётган одам рукуъга ёки саждага борганда Қуръон қироат қилиши мумкин эмас. У ҳолатларда тасбиҳ айтилади. Бу нарса ҳаммага маълум.
4. Сариқ ранг чапланган кийим кийишдан.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам устимда икки сариқ ранг чапланган кийимни кўриб:
«Албатта, мана шулар, кофирларнинг кийимларидандир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Онанг шунга амр қилдими!?» дедилар.«Уларни ювиб ташлайми?» дедим.«Балки, куйдириб ташла!» дедилар».
Ушбу заъфарон ва сап-сариқ ранг чапланган кийим кийиш ҳақидаги наҳийлар фақат эркакларга хосдир. Аёлларга тааллуқли эмас. Нима учун эркакларга бундоқ наҳий келди, дейилса, бу ранглар маълум кофир тоифаларнинг шиори бўлгани, эътиборни жалб қиладиган бўлгани, ҳиди кучли бўлгани, аёлларга хос бўлгани учун, деган жавобни айганлар уламоларимиз.
Усули фиқҳ илмида наҳий-бирор нарсадан қайтариш ҳақида келган шаръий буюруқлар учга бўлинади; ҳаром, макруҳ ва танзийҳ. Ушбу масаладаги наҳий мазкур уч қисмдан қайси бирига хос? деб савол қўядиган бўлсак, кўпчилик уламоларимиз, бу ердаги наҳий танзийҳ учун, дейдилар. Яъни, макруҳдан ҳам кучсизроқ бўлиб, ўта тозаликнинг ирода қилиш учундир. Чунки, машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу соқолларига ва кийимларига хушбўй сариқ нарса суртиб юрар, нимага бундоқ қиласиз, деб сўралса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундоқ қилганларини кўрганман, дер эканлар.

3. Бу маънодаги ҳадисни билайман. Кимдан эшитган бўлсангиз ўшандан сўранг. Далилини билмасангиз биров билан тортишманг.

4. Авратини ёпиб турадиган нарса ила ғусл қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat