Ассалому алайкум! Бир инсон вино заводида ишлаб топган ёки рибодан топган пул(ёки бирор озиқ-овқат)ини неварасига берса, невараси шу пуллардан фойдаланса бўладими? Невараси талаба, ҳеч қаерда ишламайди ва фақир ҳукмига киради.
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ҳаром пулнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юборишдир. Валлоҳу аълам!