Ассалому алайкум! Яқинда бир корхонага ишга топширдим ва суҳбатдан ўтаётганимда шу аён бўлдики, бу корхонада ҳам рибо аралашган ишлар, ҳам шаран жоиз ишларни дастурини яратишар экан. Ойлик маош эса барча топилган пулдан аралашган ҳолда ҳаммага тарқатилар экан. Саволим шуки, шу корхонада фақат динда жоиз бўлган дастурларни тузсам, аммо маош-аралашган ҳолда берилса, шу топган ойлигим менга ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Агар даромадининг кўп қисми ҳалолдан бўлса ва қилаётган ишингиз шаръан ҳалол иш бўлса ойлигингизни олишингиз ва ишлашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!