Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалолми ёки харом

15:32 / 22.05.2023 | Sakiynat | 751

Ассалому алайкум! Мен мактаб ўқувчисиман ёшим 13 да. Ҳозир замон қиёматга яқин бўлганлиги учунми ёки бошқами билмадим лекин мен қатори мендан кичиклар ва катталар зинолар қилишмоқда. Бизнинг мактабимизда ҳам шунақалар кўп биз уларни ҳар ерда кўрамиз ва кўрмаганликка оламиз. Қизларга йигитлари турли совғалар шоколад ва бошқа нарсалар беришади. Агар у менинг дўстим ёки танишим бўлса унинг олдига бориб бу нарса харом эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилсам сенга нима ишинг бўлмасин дея кетишади. Мен ҳам кейин индамайман. 1) Улар ўша луқмаларни ейишгани харомми? 2) Улар баъзи пайт ўша совғаларни олмаганларида қизнинг ва йигитнинг ўзидан розилигини сўраб бошқа инсон ейиши, фойдаланиши жоизми? 3) Менинг танишим бўлмаса ҳам уларга бу ишлар зино гуноҳлигини айтишим қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу масаланинг икки жиҳати бор.
Биринчиси - икки номаҳрам қиз ва йигитнинг шаҳвоний суҳбатлашиши ва бир-бирига совға бериши. Бу ишнинг ҳукми - зинога олиб борувчи восита бўлгани туфайли ҳаром.
Иккинчиси - номаҳрам берган совғани қабул қилиш ва истеъмол қилиш. Совғани қабул қилиш ҳам фитнага йўл бўлгани учун дуруст эмас. Қабул қилмаслик керак. Олган бўлса қайтариш керак. Аммо уни ейиш бошқа масала бўлиб, у ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat