Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари ўзларининг «Ижтимоий одоблар» китобларининг 52-бетида: «Чиройли аёлларга, шунингдек, бидъатчи, беҳаё, фосиқ ва кофир кимсаларга салом берилмайди ва алик олинмайди» деганлар. Сигерет чекувчи, ароқ ичувчи ёки бенамоз кимсалар фосиқ ҳисобланиб, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай, уялмасдан, очиқ-ойдин гуноҳ қилганликлари учун уларга салом бермасак ва саломларига алик олмасак, гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?
Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлинмайди. Шояд шу билан таъсирлансалар. Агар салом бериш ва алик олишингиз уни яхши йўлга киришига сабаб бўладиган бўлса, шуни қилган афзал. Валлоҳу аълам!