Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

20:25 / 23 март | Амина | 396

Ассалому алайкум! Ман кариз хакида укиб чикдим. Аммо ман хес кимдан кариз олмаган булсамда анчадан бери мани барибир кийнаб келади. Мани хаетимда 3 марта хар хил ходиса булдики буйнимда кариз булиб колди. 1) Бир марта уйимни адашиб счётчикдан светани узиб кетишган аммо ушанда хаммаси тулаганман, кейин бориб тчсж дан ман электрик чакирганман бир эркак келиб подъездаги шитдан манга светани улаб берганди, ушанда хизмат хакки ман бир 8 еки9 минга якин булади деб уйлаганман, чунки уша даврларда шу хам каттарок пул эди. Олдимда атиги 8 минг бор эди. Ман улардан сурадим улагинча улар киммат бумиди деб улаб бердилар. Кейин манга 15 минг булади деб колдилар. Ман узр сураб олдимда йук унча пул деб айтим. Кулларига 8 минг бериб колганин олиб бориб бераман дедим, рози булдилар. Ман у киши кейин уммуман топаолмадим. Шу шу у киши анчагача тсчж бориб хам сурадим улар билмимиз деб айтишди. Шу шу пул кариз турибди. 2) холат эса Кореяга укишга келганимда шароит сал кийнлашганда ишга чиккандим, бир корейс кизи билан бирга ишладик. Ушанда перерывда кофе ичишга карор килдик, аммо сумкам узокда тургани учун у манга олиб беришга айти ва ман пулини кайтараман дедим. Бизар бир биримиздан сал узокрок масофада ишлаганимиз учун ишдан кейин бермокчи эдим, аммо уни маззаси кочиб жавоб олиб кетган экан. Уни на турар жойини на яшаш жойини биламан хаттоки номери хам йук, шу билан у киз келмай кетти. У Кореяни бошка шахрида тутраркан, ман турадиган шахарчага укишга келган экан ушанда укишдан буш вахти ишлаб турган экан. 3) холат эса мехмонга борганмиз ушанда дугонамни тушаклари булмагани учун танишмиз бизларга естик ва одеяла сотиб олиб келганди. Пулини бераман деганимда у манга кк эмас, арзимаган нарса деб кетганиди. Ман кейин укишимга кайтганман. Узимга айтиб куйгандим кайтараман деб, аммо улар розиман деган. Мани кунглим булмаган ушанда, эй барибир пклини бераман деганман. Уртогимдан бериб юбораман десам у инсонни депорт килиб юборишибди. Айтиб утган инсонларни уммуман топишни иложи йук. Аммо электрик Узбекистонда эдилар, шунча харакат килдим уммуман тополмадим, а Кореядагиларни тополмайман. Шу холатда ман кандай йул тутсам булади? Олдиндан сизларга рахмат саволларимизга жавоб бераетганиз учун. Хамда узр такрорий булса. Аммо кидирдим, хамма кариз олганман деб айтган. Хамда ман айтиб утган инсонларни топоолмайман. Орадан нечи йил уттики мани шу нарса кийнаб келади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша қарзлар миқдоридаги маблағни муҳтожларга ўша қарз эгалари номидан садақа қилиб юборинг. Агар ҳақдорлар топилиб қолсалар ўзларига қайта тўлаб берасиз. Учинчи ҳолатда рози бўлган бўлса, қайтаришингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat