Ассалому алайкум! Кечаси ишдан қайтаётиб катта йўлда мол уриб кетдим, лекин мол тирик эди. Мол эгаси билан ҳалоллаб сўйиб сотиб, ўрнига мол олиш, зиённи тўлашга келишдик. Эртасига мол ҳаром ўлгани, уни 200,000 сўмга сотганини айтди. Энди қандай йўл тутсак оқилона бўлади. Автомобилимга етган зарар ҳам анча! Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Билмадик. Сабабини аниқлаш керак. Валлоҳу аълам!