Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эри берган пулдан ота онага ишлатиш

07:23 / 28.06.2021 | Zarnigor | 543

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим тақводорликка талабгор мусулмонлардан. Алҳамдулиллаҳ яхши яшаймиз. Ўқитувчи бўлиб ишлар эдим хўжайиним бола тарбияси муҳим деб ишдан чиқариб олдилар. У киши доим ота оналари учун совғалар оладилар. Мен ҳам ота онам учун совға олай десам "Мен онамни рози қилсам жаннатга кираман сен эса мени рози қилсанг. Сени бахтли яшатганим улар учун совға" деб айтадилар. Харажатларимдан ортган пулимдан ота онамни хурсанд қилиш учун ҳар замон мен ҳам хўжайинимга айтмай совға қилсам гуноҳкор бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз топган пулингиздан ота-онангиз учун совға олишга шаръан ҳаққингиз бор. Солиҳлар, аёллар ҳам садақалар қилишлари учун аёлларига нафақа қилиб кўпроқ пуллар бериб туришган. Албатта аёл ҳам садақалар ва ота-онаси каби яқинларига ҳадялар қилиб туриши керак. Эрлар бунга шароит қилиб беришлари ҳам керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat