Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Терлаганда нажосат тарқаши

04:53 / 28.06.2021 | Muhammad Akrom | 1711

Ассалому алайкум! Бавл қилгандан кейин сув қоғоз билан артиб, сув билан ювмаса кейин терласа кийим нажосат бўладими? Сенда поклик масалаларида васваса бор деб айтишади. Бу нима дегани? Менда сув баъзи жойларимга сув сачраганини ҳис қилавераман, бу кўп такрорланади, ҳаммомда, таҳорат пайти, сув билан истинжо қилиш пайти, шу ҳам васвасами? Илтимос анча қийналиб қолдим. Давоси нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Артганда баданда нажосат қолмаган бўлса терлаш билан кийимга нажосат тегмайди. Сиз қуйидаги дуони ўқиб юринг: 

اللهــــم اجعل وساوس قلبــــي خشيتك وذكرك ...واجعل همتــــي و هواي فيما تحب و ترضى  

Аллоҳуммажъал васаависа қолбии хошятака ва зикрок важъал ҳимматии ва ҳаваая фии маа туҳиббу ва тардоо.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat