Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бўёқ ҳақида

15:14 / 29.03.2015 | muslim | 2722

Ассалому алайкум! Меним касбим бўёқчи уста. Баъзида таҳорат ёки намозни ўқигандан кейин юзимда, баъзан бошқа жойимда бўёқ сачраганини кўриб қоламан. Унинг тагига сув етган ёки етмаганини билмайман. Шунда таҳоратим дуруст бўладими ёки бошидан таҳорат қилишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Таҳоратда ювиладиган аъзоларда қуриган хамр, шам каби сувни баданга етишидан ман қиладиган нарса бўлса, унинг остига сув етказиш вожибдир. (Шарҳун ниқоя). Шунга биноан краска ҳам баданга сув етишини ман қилади ва уни кетказиб остига сув етказишингиз вожиб бўлади. Мабодо намоз ўқиган бўлсангиз қайтариб ўқийсиз. Бошқа томондан таҳоратингиз кетмаган бўлса, краскани кетказиб ўша жойнинг ўзига сув оқизишингиз кифоя қилади. Нам қўлни текказиш кифоя қилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat