Ассаламу алайкум! Устозлар масҳ тортилган этикни масжидга боргинида ечиб намоз ўқиса бўладими? Ҳукми қанақа? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Этикни ечишингиз билан оёқнинг таҳорати кетади. Шунинг учун икки оёқни ўзини ювиб олишингиз кифоя қилади. Шунингдек маҳси кийган бўлсангиз, маҳсининг муддати тугаса ва таҳоратингиз бўлса, оёқни ўзини ювиб олишнинг ўзи кифоя қилади. Валлоҳу аълам.