Ассалому алайкум! Мен шифокор бўлиб ишлеман. Оилада аёлим билан жанжалдан сўнг ота онаси келиб юкларини олиб кетаётганда кўп маротаба илтимос қилиб болларимни етим қимелар деб ялиндим илтимос қилдим. Шундан сўнг бақиришаётганини жанжалларини келажакда фарзандларимга кўрсатаман шунақа қилиб сизларни мендан айриган диман деб видеога олаётсам аёлим келиб телфонимга осилиб менга қўл котариб бақира кетди шундан сўнг талоқни шарий масалаларини билмасдим бирдан огзимдан уч талоқ опкеторилар деган гап чиқиб кетди. Минг афсусдаман намозларимда шу гапимга Оллоҳдан йиглаб тавба қиляпан қизимни жонимдан ошиқ яхши кўраман қайси ақлим билан шу гапни айтганимни билме қолдим. Шунга сизлардан энди нима қиламан деб сўраяпан. Ёу тубе устоз Аброр Муҳтор Алийни талоқ масалаларини кўриб нималар қилиб қўйганимни тушундим. Аллоҳга қасам чин қалбим ила афсусдаман.
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ бўлгандан кейин аёл талоқ қилган эркакка ҳалол бўлмайди. Эр-хотин бўлиб яшашлари мумкин эмас. Фақат бир йўл бор, у ҳам бўлса, у аёл иддасини тугатиб бошқа эрга тегса-ю, у эр билан эр-хотин бўлиб ҳаёт кечириб юрганда, иккинчи эр вафот этиб қолса ёки талоқ қилса, шундан кейингина иддасини тугатганидан кейин яна аввалги эри билан қайта турмуш қурса бўлади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:
فَإِن طَلَّقَهَا فَلاَ تَحِلُّ لَهُ مِن بَعْدُ حَتَّىَ تَنكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُ فَإِن طَلَّقَهَا فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَن يَتَرَاجَعَا إِن ظَنَّا أَن يُقِيمَا حُدُودَ اللّهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللّهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
230. Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегмагунича унга ҳалол бўлмас. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, уларга гуноҳ йўқ. Ана шулар Аллоҳнинг чегаралари бўлиб, уларни биладиган қавмларга баён қилур.
("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!