Ассалому алайкум! Ҳозирги баъзи шампунларга ҳалол бўлмаган моддалар қўшилар экан. Бундай шампунлар ҳам худди қадимда чўчқа ёғи қўшилган ва оммавий балво бўлгани учун зарурат юзасидан покизалигига фатво берилган совунлар каби покми ёки бундай шампунларнинг ҳукми булардан бошқа, таркибига ҳалол бўлмаган моддалар қўшилмаган шампунлар мавжудлиги учун бошқачами?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром қўшилган шампунларни ишлатиш жоиз эмас. Ҳаром нарса қўшилмаган шампунлар жуда кўп. Шуларни топиб ишлатиш керак, бу ҳозирги кунда ҳеч қийин иш эмас. Валлоҳу аълам!