Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримиз аёллари

11:48 / 01.02.2021 | BILOLKHON | 3851

Ассалому алайкум! Росулуллоҳ Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам 10 та аёли бўлиб Исломга кирган Саҳобани 4 тасини қолдирилишлигини айтиб , буюрибдилар . Аммо Росулуллоҳ СоллАллоҳу Алайҳи Васалламнинг жами 11 та аммо 9 та аёллари бир вақтда ҳаёт бўлишган экан Менинг Илмимча , Валлоҳу аʼлам . Нега унда ўша саҳобага қолган аёлларини жавобини беришга буюрганлар . Ёки Росулуллоҳ СоллАллоҳу Алайҳи Васалламнинг аёлларини Аллоҳ Ҳақ Субҳанаҳу Ва ТаъАллоҳ ўзи Никоҳларига олишларини буюрганми ? Яни 9 талари билан яшашликни Аллоҳ фақат Росулуллоҳ СоллАллоҳу Алайҳи Васаллам учун буюриб , шарт қилганми уларни никоҳга олишларини ва шу сабабли Ул Зот 9 аёллари билан яшаганмилар ? Саволим учун Узур сўрайман ! Бунда Диндан камчиликлар топиш эмас мақсадим . Астағфируллоҳ . Аллоҳ мағфират қилсин ва ундан ўзи асрасин ! Савол қизиқтиргани учун ва Илм сифатида ҳам сўрадим ! Албатта Аллоҳ буюк , Аллоҳу Акбар . Ва Росулуллоҳ СоллАллоҳу Алайҳи Васаллам Аллоҳнинг Энг яхши Ҳизматчиси , Қули , Бандаси ва Пайғамбаридирлар , Валлоҳу аʼлам . Аммо кези келганда сўраб олдим . Бошқа фитналардан ва ҳаёллардан ҳоли бўлиш учун . 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар учун ҳам пайғамбар қилиб жўнатилганлар. Оналаримиз аёлларга етказиш керак бўлган нарсаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан билиб аёлларга етказганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat