Ассалому алайкум Ҳазрат! Аллоҳ таоло бизлар учун дин ё'лида қилаётган ишларингизга улуг' ажру-мукофотлар берсин, устоз саволим қуйдагича: Аллоҳ таоло инсонга санаб адог'ига етолмайдиган даражада ко'п не'матларни ато қилган, (ақл, онг, ко'риш, эшитиш, ёки ко'ринмайдиган нарсаларни ҳис қилиш ва ҳ к) бир ма'рузада эшитишимча, Ислом аввало инсоннинг қалбини тарбиялар, бирор бир яхшилик, савоб иш ёки ёмонлик ма'сият аввало қалбда пайдо бо'либ, кейин жисмлар уни қалбнинг амри билан ё бажаради, ё бажармас экан. Устоз қалб билан ақл о'ртасида қандай уйг'унлик мавжуд, ёки алоҳида-алоҳида тушунчаларми, агар бир иш қилмоқчи бо'лб иккиланиш ҳолати бо'лса: қайси бирининг ҳолатига э'тибор қилинади.Жавоб учун олдиндан ташаккур! Саволимнинг камчилик, нуқсонлари учун узр со'райман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қалб билан ақл орасидаги фарқ: ақл мавжуд маълумотларни йиғади. Қалб эса таъсирланади ва маълумотларни ҳаракатга солувчи кучга айланади. Инсондан содир бўладиган амалларнинг етмиш фоизи қалбдан, ўттиз фоизи эса, ақлдан бўлади.