Ассалому алайкум! Нейрографика деган психологик талимга ўхшаш фан бор экан. Шундан ўзим хам бироз ўрганмоқчи бўлдим, лекин талим жараёнида бази бир сўзлари, ўргатилаёткан нарсалар шариатга тўғри келмагандек мани назнимда. Шу фан хақида малумот берсангиз, ўргансак шариатга зид иш бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Истеъдодингизни бошқа нарсага қаратинг. Биз психология фани билан яхши танишиб чиқдик. Ҳар бир ўлканинг психология таълимоти ўз динига боғланган шаклда ўргатилар экан. Масалан хитойликлар буддавий динига боғлаб, ҳиндистонликлар кришна ва шу каби бутларга боғлаб, европа насронийлик динига боғлаб, америка ва канада каби маслакатлар Таврот ва Забурга боғлаб ўргатишар экан. Минг афсуски буларнинг барчасида фойда борлиги билан биргаликда ширкка чақирувчи фалсафа ҳам бор экан. Алҳамдулиллаҳ ёшлигидан динни маҳкам ушлаб, кейин фалсафа фанини ўқиганлар ҳам бор экан. Улар қайси ўринда иймон эътиқодга зид ҳолатлар борлигини ажратиша олишар эканлар. Шундай инсонлардан ўқисангиз майли. Чунки ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, қаерда бўлса ҳам олишга энг ҳақли инсон ҳисобланади. Қолаверса чуқур эътибор қаратсак улар бу фалсафани Қуръон ва ҳадисдан олганликлари намоён бўлмоқда. Улар буни изҳор қилмаслик мақсадида уларга турлича атамалар ва чалғитиш учун кўплаб фалсафаларни тиқиштиришар экан. Сиз психологияни ҳам ўқинг, Ислом ақийда ва фалсафасига тегишли фанни ҳам ўқинг. Валлоҳу аълам!