Ассалому алайкум! Мен кўпроқ россия федерациясида, тирикчилик сабаб ишлаб юраман. Бир қўшним бор. Шу одам кабутар боқади ва баланд тузоғи(ловушка)си бор. Кунда кунора ёт, келиб қолган кабутарларни тутиб сотади. Менга ёқмагани ўғлимни чақириб, ўша кабутарларни тутишда ёрдамлашишини сўрар экан. Бу қилаётган иши ножоиз эканини қалбан ҳис қиламан ва қарзандимга у одамга ёрдамлашмаслигини айтдим. Бу одамни қилаётган иши нотўғри эканлигини қандай тушунтирсам экан?
– Ва алайкум ассалом! Эгаси йўқ кабутарларни тутиб сотишга монелик йўқ. Валлоҳу аълам!