Ассалому алайкум! Биз сафарда бировнинг уйида устачилик билан шуғулландик. Намоз пайти шу жойдаги масжид имомининг қироати ва Аллоҳу акбар лафзлари бизга беммалол эшитилар даражада эди. Шу ҳолатда биз масжидга чиқмаган ҳолатда, ишлаятган уйда туриб масжид имомига иқтидо қилиб намоз ўқишимиз мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабимизда жоиз эмас. Масжид хонақоси ва ховлисидан ташқари кўчада саф тортилганда саф уланиши шарт. Фуқаҳолар саф орасидан битта отарава ўтадиган жой қолган бўлса, орқадагиларнинг намози намоз бўлмайди деганлар. Валлоҳу аълам!