Ассалому алайкум! Насияга машина олмоқчи эдим олиб берувчи одам ўзида машина йўқлиги сабабли ўзим топсам уша машинани насияга олиб беришига келишгандик манга ёқган машина узоқ вилоятдан чиқди олиб берувчи одам узоқга боролмаганлиги сабабли ўзимни шахсий пулимга номимга сотиболиб келдим энди бу машинани манга насияга олиб берувчи одамга қайси йўл билан унга сотсаму ўзимга насия қилиб олсам ҳалол бўлади? Илтимос тўғри йўлни танлашда ёрдам берин
– Ва алайкум ассалом! Саволни машинани сотиб олишдан олдин бериш керак эди. Сизга мошинани насияга олиб берадиган одам, пулини бериб сизни вакил қилиб, ўша мошинани сотиб олиб келинг деганда, муаммо бўлмас ва шариатга мувофиқ бўлар эди. Энди бу мошинани насияга берадиган одамга сотиб, қайта олишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!