Ассалому алайкум! Яқинда бувим оламдан ўтдилар (Аллоҳ рахматига олган бўлсин). Ҳар куни одамлар келиб Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаб кетишяпти (Аллоҳ уларга ҳам ажру савобларини берсин). Лекин мени ўйлантираётган нарса шуки 90% одамлар қироатда жуда қўпол ҳатолар қилишади (деярли ҳар бир сўзда) Шундай Қуръон тиловатидан озгина бўлса ҳам бувимга савоб етиб борадими?
– Ва алайкум ассалом! Аввало савоб бўлиши учун тўғри бўлиши керак. Уларни ихлослари сабаб, савобидан умид қилинади. Валлоҳу аълам!