Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Араб тилидаги ёки аниқроқ қилиб айганда "Қурони Карим"даги оятларда келувчи зод ҳарфи масалан "Фотиҳа" сурасидаги (Wалаз-золлин) даги бошқа суралардаги (Wал-арз) шу ҳарфнинг махражи Тажвид: "16-махраж зод ҳарфи тилнинг о'нг ёки чап ёнлари, юқори жаг' тишига ёки иккита тарафга баробар теккизилиб о'қилади" (Муаллифлар: Абдуллоҳ Салоҳиддин, Раҳматуллоҳ Мирзақосим. "Маворауннаҳр 2006") ва Тажвид: "Зод ҳарфи 8- махраж тилнинг о'нг ёки чап ёнлари билан ост уст озиқ тишлар оралари" (О'рта Осиё ва Қозог'истон мусулмонлари диний бошқармаси нашриёти. Тошкент 1991й.) ва яна Тажвид: "Зод ҳарфи 8- махраж тилнинг о'нг ёки чап ёнлари билан ост уст озиқ тишлар оралари"(Аҳкамут Тажвид, тажвид қоидалари Абдулқоюм Ҳикмат, Тошкент "Маворауннаҳр" 2000) Шу тажвид китоблардаги махражга ко'ра зод ҳарфи а'лоҳида бир товишга эга. Энди савол қуйидагича: зод ҳарфини айрим кишилар дол ҳарфига мойил қилиб чиқариш керак дейишяпти. Аммо юқоридаги китоблардаги маҳраж қойидаларини қо'ллансак дол ҳарфига яқинламаяпти. Дол ҳарфининг махражи Зод ҳарфига эмас балки зой ҳарфининг махражига яқин жойлашган. Аммо зой ҳарфи ҳам улардан бошқа алоҳида махражига эга. Машхур Қорийлардан Шайх Абдулбосит Абдусамад, Шайх Миншавий ҳам дол ҳарфига мойил қилиб о'қимаган. Бу масала бо'йича кенгроқ ва аниқроқ тушунча берсангиз. Гумонлардан ҳоли бо'лайлик. Аллоҳим о'зи рози бо'лг'ай.