Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳий тарбия

00:00 / 28.01.2013 | eski savollar | 1605
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ассалому алайкум ҳурматли Шайх хазратлари. Сизнинг "Руҳий тарбия" мавзусидаги маърузаларингизни эшитиб, ундан ўзмизга жуда катта фойдалар олмоқдамиз ва ҳаётимизда ҳамда ибодатларимизда татбиқ қилишга қўлдан келганича харакат қилмоқдамиз. Бунинг учун Аллоҳ таъолога шукурлар, Сизга эса ташаккурлар бўлсин. Хазрат рухсатингиз билан ушбу мавзуда қуйидаги савол билан мурожаат этмоқчиман. Инсонлар намоз ўқиб, рўза тутиб, хажга бориб ва бошқа ибодатларни қилиб туриб ҳам, ёлғон гапиришликлари, ваъдага вафо қилмасликлари, бировнинг ҳақини ейишликлари ва бошқа гуноҳларни содир этишликларининг сабабини тушундик. Лекин яна бир ҳолат бор, шундай инсонлар ҳам борки намоз ўқимайди, рўза тутмайди, сигарет чекади, ароқ ичади, лекин гаплашсангиз жуда мулойим гаплашади, ёлғон гапирмайди, бировни ҳақидан қўрқади, бировга қўли ва тили билан зарар етказмайди. Сиртдан қарасангиз, ибодатда эмаслигини билмасангиз, мўъмин деб ўйлайсиз. Ҳурматли устоз, Сиздан илтимос, мана шундай инсонлар ҳақида бироз тушунча берсангиз. Ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Булар Аллоҳ таолодан қўрқмайдиган, бандаларга риё қиладиган одамлар бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat