Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қибла оёқни узатиб ётиш

19:18 / 19.04.2016 | YASINa | 5630

Ассалому алайкум! Қиблага қарата оёқ узатиб ётиш гуноҳ эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариат бир неча нарсаларни диннинг шиорлари қилган. Уларнинг эҳтироми қазоан вожиб бўлмасада, диёнатан вожиб ҳисобланади. Ўша шиорлардан бири Каъбадир. Инсон ўз ота-онасини улуғлашликка буюрилган. Бирор бир ҳадисда “Ота-онанга оёқ узатмагин” деган сўз келмасада, фарзанд ота-онасига оёқ узатишни беодоблик деб билади. Шунингдек Каъба ҳам. У томонга оёқ узатмаслика ҳақида ҳадис келмаган бўлсада, у ишни қилиш одобга зиддир. Муҳаббатнинг тақозоси ҳам бу ишни қилмасликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида : “Ким қибла тарафига туфласа, қиёмат куни унинг тупуги икки кўзининг ўртасида бўлиб келади” деганлар. Ҳанафий мазҳабининг уламолари : “Бино ичида ҳожат чиқараётган ҳолатда ҳам қиблага юзланиб ўтиришни макруҳи таҳримий деганлар. Чунки бунда қиблага беҳурматлик бордир” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat