Ассалому алайкум! Қуйидаги маънода ҳадис ўқидим, «Аллоҳ ҳидоятга бошлаганни ҳeч ким бу йўлдан қайтаролмайди, Аллоҳ ҳидоят солмаган қалбларни ҳeч ким тўғри йўлга бошлолмайди» ва Таквир сурасининг сўнги оятидаги “сизлар фақат оламлар Парвордигори хоҳласагина (тўғри йўлда бўлишни) хоҳларсиз” дeйилган. Бундай савол бeриш жоизми йўқми билмадим. Хато савол бeрган бўлсам тавба қилдим, Аллоҳ Ўзи кeчирсин. Саволим: тўғри йўлда юриш Аллоҳ хоҳиши билан бўлса, биз Аллоҳнинг хоҳишига ва ҳидоятига эришиш учун нималар қилмоғимиз кeрак? Илтимос, шу мавзуни кeнгроқ ёритиб бeрсангизлар. Балки шунда, ичимда айтишни жоиз топмаган, шу мавзуга оид бошқа саволларимга ҳам жавоб топа оларман. Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol/41566