Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дадам ароқ ичади онамни уради

01:44 / 06.07.2021 | Maqsud | 1163

Ассалому алайкум! Мени ёшим 30 да оилалиман ўғлим бор. Ота-онам билан тураман дадам доим ичади онамни уради шу вазиятда дадамга қандай муомала қилишим керак? Ёмон гапириб юбориб гунохкор бўлишни хохламайман, аммо бу вазият анча вақтдан бери деярли хар куни давом етябди, онам хам қийналиб кетди. Дадамни намозга ундадим фойдаси бўлмади нима қилишга бошим қотган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозларингизда отангизни ҳаққига дуода бардавом бўлинг, тўхтаманг. Отангизни кўнглини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Албатта шариатга мувофиқ сизга буюрган ишларида итоат қилишингиз фарзанд сифатида вазифангиз ҳисобланади. Иложини қилиб, ичкиликка чалинганларни даволайдиган шифокорлар билан маслаҳат қилинг. Аллоҳнинг изни ила яхши бўлиб қоладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat