Ассалому алайкум! Ман иссиқ юртлардан бирида квартирада оилам билан яшиман. Квартира очиқ веранда-балкон бор. Шу балконга хали 2 ёшга тўлмаган қизчам учун надувной бассейн олиб бердим. Бассейн диаметр 1.6метр/ бўйига 1/3 метр атрофида ва 100 литр атрофида сув олади. Хар куни сувни алмаштириб турамиз. Қизим чўмилвотган пайтда ёзилиб қўйса ёки ёзилиб қўйди деб гумон қилсам ёки ёзилиб қўйганини билсам нима қилишим кере. Сувни хар гал алмаштириш иложи йўқ ва 100 литр сувни балкондан чиқариб юбориш хам қийин. Энди қизим балконда юрса майлин лекин бир хилларида югуриб залга киради ва сочи узун бўлганин учун сочи ва баданидан залда гиламга сув оқади, хамма хоналарга югуриб кетиб қоганидан хаммаёқда нам оёқ излари бўлади. Саволим: 1. Шу хонада намоз ўқиш хукми қанақа? 2. Гиламдаги намларни хар гал қанча миқдор сув билан ювиб тозалашим керак?
– Ва алайкум ассалом! Агар нажосат аралашгани аниқ бўлмаса шубҳаланишга ҳожат йўқ. Нажосат аралашгани аниқ бўлса чўмилиб чиққанидан кейин устидан бир душ қилиб юборилса пок бўлади. Гиламни поклаш масаласи сал мураккаброқ. Фиқҳ китобларида шундай дейилган:
"Гилам устидан бир кеча сув оқизиш билан пок бўлади".
Кундузи бўлса ҳам ҳечқиси йўқ. Муҳими – муддат. Шундай қилинса, гиламдаги нажосат қолмайди. ("Кифоя" китобидан).
Шунинг учун имкон даражасида 3 марта сув қуйиб ювиб, гиламга жойнамоз ёки пок мато солиб намоз ўқилса бўлади. Валлоҳу аълам!