Ассалому алайкум! Бобомнинг ёшлари 81 да. Прастата касаллигидан қийналадилар. Катетр қўйдирайлик десак, у билан қандай намоз ўқийман, нажосат доим чиқиб туради, деб унамайдилар. Шифокорлар катетр қўйдиринглар, акс ҳолда сийдик ва қонга аралашиб кейин қийналадилар дейишди. Ҳурматли устозлар, бу масала нима қилсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ушбу мосламани қўйиш ёки қўймасликни мутахассис шифокор билан маслаҳатлашиб ҳал қилинглар. Агар зарурий деб топилса қўйиш жоиз. Бу туфайли сийдик доимий келиб турадиган бўлса ҳолатга қаралади. Агар бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича сийдик чиқишидан холи ҳолатда, таҳорат олиб намознинг фарзини ўқишга имкон топа олмаса соҳиби узрга айланади. Соҳиби узр ҳар намоз вақтида бир маротаба таҳорат олиб, ўша вақт чиққунича исталганча намоз ўқиши жоиз. Валлоҳу аълам!