Ассалому алайкум! Тунов куни ишга кетаётиб йўлда пулимни тушириб қўйибман. Эртаси куни худди ўша йўлда ерда қанчадур миқдорда пул ётган экан олдим. Санасам 1 кун аввал мен тушириб қўйган пулдан 10минг сўм кўп экан. Бу пул мен учун халолми ёки савоб умид қилмай садақа қилиб юборайми?
– Ва алайкум ассалом! Эгасини топиб бериш зиммангизга тушибди. У пуллар сизга ҳалол эмас. Бир йил давомида кутасиз. Агар топа олмасангиз, савоб умид қилмай садақа қилиб юборасиз. Мабодо кейин топилиб келиб қолса, пулни қайтариб беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!