Ассалому алайкум! Бир киши 2015-йилда ишлаб турган корхонасидан 15 йил муддатга кредитга намунали (котедж) уй олган. 5 йил ўзи яшаган. Тахминан 64 млн сум тўлаб. Уйга қўшимча нарсалар қилган. Сўнг уйни бошқа бир кишига 73 млн сумга сотади. Уйнинг 15 йилда бўладиган нархи 260 млн. Уйни сотиб олган 2-киши уйнинг қолган пулини 1-кишига 10 йил мобайнида тўлаб боришга келишган. 2-киши рибо(кредит)га алоқадор бўлиб қоладими ёки йўқми? Уйни ҳамма пулини корхона 1-кишини ойлик маошидан 15 йил мобайнида ушлаб боради пули узилгунча.
– Ва алайкум ассалом! Алоқадор бўлмайди. Кредитга қўл урганнинг ўзи гуноҳкор бўлади. Аммо масаланинг бошқа томони бор. Савдоингизда 1-кишининг қарзини 2-кишига юклаб қўйиши дуруст эмас (чунки ҳақдор бунга рози бўлмайди). Келишув дуруст бўлиши учун 1-киши ўша уйни 2-кишига 260 млн га сотсин ва унинг бир қисмини нақд олсин, қолган қисмини насия қилсин. Уйни сотишга таъқиқ қўйилмаган бўлиши керак. Валлоҳу аълам!