Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум Муҳтарам Шайх ҳазратлари. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Мени бир бувимлар бор. Нафақа ёшидалар. Нафақалари бироз кам бўлганлиги учун озгина жамғарган пулларидан банкка омонат қўймоқчи эканлар. Агар ҳар ойда банкдан маълум миқдордаги фоизларни олиб турсалар бу пуллар судхўрлик ҳисобланмайди. Ўзларининг харажатларига ишлатмоқчи эканлар. Шундай қилсалар жоиз бўладими. Гуноҳ бўлмайдими. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Сиздан Аллоҳ чексиз рози бўлсин. Сизнинг илмизгизни бундан ҳам зиёда қилсин.
Эгасига фойда келтирган қарз рибо бўлади.