Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳкор бўламанми

21:50 / 12.07.2021 | Гули | 1315

Ассалому алайкум! Мен яқинда намоз ўқишни бошладим алхамдулиллах. Ёшим 19да. Дадам намозхонларни ёмон кўради. Ойимга зўрға намоз ўқишга рухсат берди. Мени ўқишимни билмайди. Мен яшириб юрганим учун гунохкор бўламанми, намозим қабул бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни саломат қилсин, Ўзининг ибодатида собитқадам қилсин. Намозларингизда бардавом бўлинг, қабул бўлмайдими деб тушкунликка тушманг. Чунки аслида сиз намоз ўқишингиз ва унинг қабул бўлиши учун отангизнинг розилиги керак эмас. У намоз ўқиганингиз сабабли сиздан норози бўлса ҳам ўтмайди. Яширганингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз. Улар билан баҳс ва мунозарага борманг. Дуоларингизда ота-онангиз ҳаққиларига кўп дуолар қилинг. Сиз каби муслималарга қуйидаги ҳадисда хушхабар бор: 

 عَنْ جَابِرٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ  

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
Ушбу  ҳадисни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

 عَنْ حُذَيْفَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: أَحْصُوا لِي كَمْ يَلْفِظُ الْإِسْلَامَ؟ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَخَافُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ مَا بَيْنَ السِّتِّ مِائَةٍ إِلَى السَّبْعِ مِائَةٍ، قَالَ: إِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ لَعَلَّكُمْ أَنْ تُبْتَلَوْا، قَالَ: فَابْتُلِيَنَا حَتَّى جَعَلَ الرَّجُلُ مِنَّا لَا يُصَلِّي إِلَّا سِرًّا  

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот:«Менга Исломни (калимаи шаҳодатни) неча киши талаффуз қилганини санаб беринглар», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биз олти юз билан етти юз орасида бўлсак ҳам, бизга ёмонлик бўлишидан хавф қиласизми?» дедик.«Сизлар билмайсизлар, эҳтимол, ҳали балоларга дучор бўларсизлар», дедилар.Дарҳақиқат, балоларга дучор бўлдик. Ҳатто баъзиларимиз намозни фақат беркитиб ўқийдиган бўлди».
Шарҳ: 
Ислом янги тарқалаётган пайтда шунга ўхшаш қийинчиликлар жуда ҳам кўп бўлган. Ислом учун мусибатга учраш қадимдан маълум ва машҳур. Шунинг учун Ислом йўлида юрганларга бу нарса доимий равишда эслатиб турилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat