Ассалому алайкум! Мен бугундан намоз ўқимоқчи эдим(Энди ўрганаётган эдим), лекин намоздаги айрим дуоларни ёдимдан чиқариб қуяётганим учун дуоларни ёзилганига қараб( бир неча марта ) ўқидим. Мен шу ҳолатда намозни бошидан ўқишим керак эдими?
– Ва алайкум ассалом! Ўқишни ўрганиб олгунча китобга қараб ўқиш жоиз. Ёдлаб олиш учун 1-2 кун кифоя қилади. Валлоҳу аълам!