[қуоте аутҳор=шухрат ганиев линк=топиъ=6779.мсг121626#мсг121626 дате=1250981493]Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари !Аввало сизни муборак Рамазон ойи билан табриклайман!Сиздан асл ҳалол ва ҳаром ҳақида сўрамоқчи эдим. Курони каримда қон, тунгиз гушти, ўзи ўлиб қолган ҳайвон гўштлари ҳаром қилинган. Бундан ташқари мусулмонларга мушрикларнинг таоми ҳам харом қилинган. Узимизнинг Ўзбекистон шароитида оила аъзолари намоз ўқимаса ва улар топган пул намоз ўқийдиган кишилар учун ҳалолми ? (улар қандай йўл билан топишларидан қатъий назар) Оиладаги намоз ўқимайдиган лекин худони борлигига ишонадиган кишиилар мушрик хисобланадими ? ("Мушриклардан еру осмонларни ким яратган деса Оллох дейди" оят) Шу масала хусусида фикрингизни билмоқчи эдим. Илтимос батафсил ёритиб берсангиз ! Сизга катта ҳурмат билан Шухрат.Пулни ҳаромдан топмаган бўлса, ҳалол. Намоз ўқимаслиги бу иш фарз эмас деган эҳтиқод ила бўлса, кофир бўлади. Дангасалик туфайли бўлса, фосиқ бўлади.